Ўзбекистондаги АЭС қурилишида 3 минг россиялик ходим ишлайди, қолгани…

Ўзбекистондаги АЭС қурилишида 3 минг россиялик ходим ишлайди, қолгани…

Ўзбекистондаги АЭС қурилишида 13 мингга яқин одам ишлайди, уларнинг 3 минги россиялик мутахассислар бўлади.

Бу ҳақда «Атомстройэкспорт» компанияси вице-президенти Павел Безруков маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳозирда майдонда қурилиш-монтаж базаси ва мутахассислар учун махсус шаҳарча барпо этилмоқда. Шу билан бирга, икки реактор блоки учун котлован қазиш ишлари бошланган ва зарур инфратузилма тортиляпти.

«Кичик қувватли биринчи энергоблок 2029 йил ноябрь ойида ишга туширилади, тўрт блокли станциянинг сўнгги блоки эса 2037 йил июнь ойида кафолатли фойдаланишдан ўтади. Энг юқори чўққида майдонда 13 мингга яқин одам ишлайди, улардан 3 минг нафари россиялик ходимлар, қолгани Ўзбекистон ходимлари,» – деди Безруков.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: