Тошкент вилоятида эркак дўконга бостириб кириб, сотувчи аёлни ов қуроли билан калтаклади
Вилоят ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълумотга кўра, “Кўксарой” МФЙда яшовчи 33 ёшли Р.Қ. ўзининг шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш. олдига ов қуроли билан келиб, ўзаро низо сабабли унга таҳдид қилиб, калтаклаган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи терговга жалб этилган.
