Уч йирик давлат раҳбарлари G20 йиғилишига бормайди
Хитой раҳбари Си Сзинпин 21–22 ноябрь кунлари Ёханнесбургда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Die Zeit нашри Хитой дипломатик доираларига таяниб хабар берди. Саммитда Хитой делегациясига Бош вазир Ли Сян бошчилик қилади.
Бундан аввал АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўзларининг тадбирда қатнашмаслигини маълум қилганди. Шу тариқа, G20 тарихида илк бор гуруҳнинг учта етакчи давлат бошлиғи саммитда иштирок этмайди.
Маълум қилинишича, Трамп Жанубий Африкага ташрифдан бош тортиб, бунга мамлакатда ер масалалари бўйича олиб борилаётган сиёсатни сабаб сифатида кўрсатган. У сенятабр ойида ўз ўрнига АҚШ вице-президенти Ж. Д. Венс иштирок этишини билдирган эди.
Россия президенти Владимир Путин эса Халқаро жиноий суд томонидан 2023 йилда чиқарилган ҳибсга олиш ордери сабабли Жанубий Африкага бориши мумкин эмас. Шу боис Россия делегациясига бошқа расмий шахс раҳбарлик қилиши кутилмоқда.
