Telegram рекорд даражада кўп каналларни блоклади
Mессенжер бу ҳақда ўз расмий ҳисоботида маълум қилди.
Хабар берилишича, 13 ноябр куни Telegram мессенжери 519 645 та канал ва гуруҳни блоклади ва бу жорий йилнинг февралидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шу йилнинг 5 февралида Telegram 490 433 та гуруҳ ва канални блоклаган эди.
Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён Telegram’да жами 34 млн 913 минг 282 та гуруҳ ва канал блокланган, улардан 207 772 таси террорчилик фаолияти билан боғлиқ ҳисобланади.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2015 йилдан бери каналлар ва гуруҳларни модерация қилиш фойдаланувчи шикоятлари ҳамда автоматик ўрганиш асосидаги текширув орқали амалга оширилади. Ўтган йилнинг бошида бу жараёнга сунъий интеллект ёрдамидаги модерация воситалари ҳам қўшилган.
