Тошкентда янги автобус йўналиши ишга тушади
15 ноябрдан бошлаб пойтахтда 194-рақамли янги автобус йўналиши ишга туширилади. Бу йўналиш вилоятнинг чегара ҳудудлари билан транспорт алоқаларини яхшилашга хизмат қилади, дея хабар бермоқда Транспорт бош бошқармаси.
Мазкур қарор тирбанликни камайтириш ва транспорт инфратузилмасини оптималлаштириш мақсадида қабул қилинган. Янги йўналиш Тошкентдаги Жанубий вокзални Тошкент вилоятининг Ниёзбоши маҳалласи билан боғлайди.
Йўналишда Mercedes-Benz LF русумидаги автобуслар қатнайди.
