Жанубий Кореяда йирик логистика омбори даҳшатли ёнди
Жанубий Кореянинг Чхонан шаҳрида мамлакатдаги энг катта логистика омборларидан бири ёнғинга дуч келди. Чосун нашрининг ёзишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Маълумотларга кўра, ёнғинни бартараф этиш учун 63 та махсус ёнғин-қутқарув техникаси ва бир нечта шаҳарлардан келган 129 нафар қутқарув хизматчиси жалб этилган.
Омбор тўлиқ кийим-бош маҳсулотлари билан тўлдирилгани учун аланга қисқа фурсатда катта майдонга тарқалгани айтилмоқда.
Расмийлар фуқаролардан хавфли ҳудуддан иложи борича узоқ юришни ва фавқулодда ҳолат содир бўлган жойга яқинлашмасликни қатъий тавсия қилмоқда.
