Ўзбекистон U-17’да Италияга қарши ўйин олдиданда жиддий йўқотишлар пайдо бўлди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Хорватияни мағлуб этди – 1:1, пен – 4:3.
Ушбу ўйинда марказий ҳимоячимиз Муҳаммад Ҳакимов 10-дақиқада огоҳлантириш олди. Бу унинг турнирдаги иккинчи сариқ карточкаси бўлди ва энди у Италияга қарши ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.
Шунингдек, чап қанот ҳимоячимиз Абдумалик Анваров 87-дақиқада жароҳат сабаб захирага олинди. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада жиддий эканлиги маълум эмас.
18 ноябрь куни Ўзбекистон – Италия учрашуви бўлиб ўтади.
