Ислом Маҳачев: «Трамп, Оқ уйни оч, мен кетяпман!»
Россиялик яккакурашчи Ислом Маҳачев UFC 322 турнирининг марказий жангида австралиялик Жек Делла Маддалена устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
Россиялик жангчи ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди. У ярим ўрта вазн тоифасида камарни қўлга киритди ва россиялик биринчи икки карра UFC чемпионига айланди – аввалроқ 34 ёшли Маҳачев енгил вазн тоифасида чемпион бўлган.
«Бу орзу, менинг бутун ҳаётим шу икки камар учун. Мен жуда бахтлиман. Бу камарлар жуда оғир меҳнат самараси ва бу менга ёқади. Бунинг учун жуда кўп меҳнат қилдим. Нью-Йорк, раҳмат!
Қасам ичаман, ҳаётим ўзгарди, энди вазн пойгаси йўқ, 5 раунд тўхтовсиз ишлай оламан, курашаман, хоҳлаган ишимни қиламан. Менинг режам, бу сир эмас – кураш. Дональд Трамп, Оқ уйни оч, мен кетяпман!» – деди Маҳачев октагондаги интервьюсида.
