Исроил баёноти: Фаластин давлати бўлмайди

Исроил баёноти: Фаластин давлати бўлмайди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукумат йиғилишида Исроилнинг Фаластин давлатини яратиш масаласи бўйича позицияси ўзгаришсиз қолишини айтди, деб хабар бермоқда Исроил ОАВ.

«Фаластин давлати ташкил этилишига қарши эътирозимиз ўзгаргани йўқ,» – деди Исроил ҳукумати раҳбари.

Бу баёнот БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Америка резолюцияси лойиҳаси матни ўзгариши фонида эълон қилинди. Сўнгги кунларда АҚШ вакиллари унга Ғазодаги келишув «Фаластин давлатини яратишга имкон берадиган сўқмоқ» бўлиши ҳақида эслатмалар киритди. Бу ўзгариш ҳукмрон коалицияда кескин танқидга учради.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазодаги мақсадлари ўзгармаган: «ҲАМАС қуролсизлантирилади, Ғазо демилитаризация қилинади. Ё яхши, ё ёмон.»

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: