Кариб ҳавзаси ва Африка мамлакатлари Британиядан мустамлакачилик учун товон талаб қилмоқда
Кариб ҳавзаси ва Африка мамлакатлари Буюк Британиядан мустамлакачилик даври учун товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Товон Кариб денгизи ҳавзасида жойлашган 15 та давлатдан иборат CARICOM гуруҳи томонидан талаб этилмоқда. Африка Иттифоқи мамлакатлари ҳам Лондонга талаблар қўймоқда», дея хабар бермоқда нашр.
Улар ХV-ХIХ асрларда давом этган ва 12,5 миллиондан ортиқ қурбонларга сабаб бўлган Африкадаги қул савдоси учун компенсация сўрамоқда.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Самоада бўлиб ўтган Британия Ҳамдўстлиги давлатлари саммитида «ўтмиш учун товон пули тўлаш ҳақида жуда узоқ ва чексиз муҳокамалар ўтказишдан кўра келажакка қарашни» афзал кўришини айтди.
