Макрон Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа, радарлар ва ракеталар ваъда қилмоқда
Франция Украинага 100 та Rafale қирувчи самолётларини топширишдан ташқари, саккизта SAMP-T ҳаво мудофаа тизимлари, уларга радар, «ҳаво-ҳаво» ракеталари ва авиабомбалар етказиб бермоқчи. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бугунги учрашув мудофаамизни мустаҳкамлашга хизмат қилади, муҳим ҳужжатлар имзоланди. Украина 100 та Rafale F4 самолётлари, шунингдек, кучли француз радарлари, саккизта SAMP-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, олтита учириш мосламаси, «ҳаво-ҳаво» ракеталари ва бошқариладиган ҳаво бомбаларини олиши мумкин,» – деди у.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, эришилган келишувлар доирасида Франция Украинага 55 та янги электровоз беради.
Унинг таъкидлашича, бу қарорлар узоқ муддатли бўлиб, ўн йилга – 2035 йилгача мўлжалланган.
