Орбан: “Россия Европага ҳужум қилади деган фикр — кулгули”

Орбан: “Россия Европага ҳужум қилади деган фикр — кулгули”

Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Вашингтон ва Москва билан яхши алоқаларга эга бўлса-да, Европа давлатларида кўпинча “Россиянинг овози” сифатида кўрилади. У Axel Springer раиси Матиас Дёпфнернинг MD MEETS подкастида навбатдаги бор Европа Иттифоқини қаттиқ танқид қилди.
Орбаннинг фикрича, ЕИнинг Украинага кўпроқ ёрдам бериш ва фронтдаги вазиятни яхшилаш орқали музокараларда кучлироқ позицияга эришиш стратегияси хато:

«Улар очиқ айтишмоқда: урушни давом эттиришимиз керак, Украинага ёрдам бериш учун. Фронтда вазият яхшиланса, музокаралар учун яхши шартлар бўлади. Йўқ, бу мутлақо нотўғри. Вақт руслар тарафида, биз томонда эмас».

Орбан Путинга ғалаба қозонишга ёрдам бераётгани ҳақидаги айбловларни рад этди:

«Мен Путин ютдими ёки ютқаздими — бунга қизиқмайман. Мени Европадаги халқларнинг, шу жумладан венгрлар келажаги қизиқтиради».

У шунингдек, Россияни Украинада ҳарбий йўл билан мағлуб этиш уринишларини хавфли, деб ҳисоблайди:

«Агар ядровий давлат оддий урушда мағлуб бўлса, мен мутлақо ишонаманки… ядровий хавф дарров кун тартибига чиқади».

Орбан Россиянинг Ғарбга ҳужум қилиш эҳтимолига ҳам ишонмайди:

«Ҳеч қандай ҳурматсизликсиз айтаман: Россия ЕИ ёки НАТОга ҳужум қилади деган фикр — кулгули. Улар бунга етарли даражада кучли эмас. Биз улардан анча кучлимиз. ЕИнинг аҳолиси 400 миллиондан зиёд, Россияники тахминан 140 миллион. … Агар 27 та ЕИ давлати ҳарбий салоҳиятини бирлаштирса, биз Россиядан анча кучли бўламиз. Руслар уч йилдан ошди — Украинада тўлиқ оккупацияга ҳам қодир бўлишмади. Қандай қилиб Европа ўзини Россиядан заиф, деб айта олади?»

Виктор Орбан АҚШ президенти Дональд Трампни “тинчликка интилувчи етакчи” деб атади ва Украина бўйича келишувга эришишда унга ёрдам беришни истайди.

«Трамп — шубҳасиз тинчликпарвар инсон», — дейди Орбан. — «Венгрия тинчликка интилаётганлар қўлида яхши восита бўла олади. Мен АҚШ президентине ёрдам беришга ҳаракат қиляпман».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: