Профессионал боксда яна бир катта жанг санаси эълон қилинди

Профессионал боксда яна бир катта жанг санаси эълон қилинди

Британиялик супер оғир вазн тоифаси вакили Энтони Жошуа ва америкалик блогер Жейк Пол рингга кўтарилади. Жанг ҳақида Netflix расман эълон қилди.

Жанг 19 декабрь куни Майами (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган Пол-Дэвиснинг бокс оқшоми енгил вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпионининг хатти-ҳаракатлари туфайли бекор қилинганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: