Зеленский расмий ташриф билан Грецияга борди
Украина президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Зеленский ташриф давомида Греция президенти ва бош вазири билан учрашувлар ўтказади.
Греция оммавий ахборот воситаларига кўра, Зеленский Афинадан иккита Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва Мirage 2000 қирувчи самолётларини сўрашни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, Зеленскийнинг ўзи айтганидек, Украина Греция терминаллари орқали АҚШ суюлтирилган табиий газини импорт қилишни йўлга қўймоқчи.
