COVID-19 га қарши вакциналарнинг саратонни даволашда ёрдам бериши аниқланди

COVID-19 га қарши вакциналарнинг саратонни даволашда ёрдам бериши аниқланди

COVID-19 га қарши mRNK вакциналари айрим саратон беморларининг умрини узайтиришга ёрдам бериши мумкинлиги аниқланди. Бу ҳақда олимлар пандемия даврида вакцина олган ва олмаган беморларнинг натижаларини солиштирган тадқиқотлар орқали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ривожланган ўпка ва меланома саратон турлари билан оғриган мингдан ортиқ бемор иштирок этган. Уларга иммунтерапиянинг бир тури — “checkpoint ингибиторлари” қўлланилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, иммунтерапиядан 100 кун олдин Pfizer ёки Moderna’нинг mRNK COVID-19 вакцинаcини олган беморлар вакцина олмаганларга нисбатан икки баробар кўпроқ умр кўрган. Қайси компания вакцинаси ишлатилгани аҳамият қилмаган.

Олимлар бундай натижаларни янада йирик клиник синовларда текшириш зарурлигини таъкидламоқда. Улар учун ҳали кўп саволлар очиқ:
— Вакцина қачон берилса, самараси юқори бўлади?
— У бошқа саратон турларига ҳам таъсир қиларми?
— Агар mRNK коронавирус эмас, иммун тизимини фаоллаштирадиган оқсилни кодласа, натижа кучаядими?

Янги тадқиқотлар ушбу саволларга аниқ жавоб беришга ёрдам бериши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: