Дунёдаги энг баланд меҳмонхона илк меҳмонларини кутиб олди

Дунёдаги энг баланд меҳмонхона илк меҳмонларини кутиб олди

Амирликларнинг The National нашри хабар беришича, Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона — Ciel Dubai Marina очилди, деб ёзади Белта агентлиги.

Меҳмонхона баландлиги 377 метрни ташкил этади, бу Дубайдаги бошқа меҳмонхона – Gevora Hotelдан 21 метр баландроқ. The National нашрининг хабар беришича, дунёдаги энг баланд ўнта меҳмонхонадан саккизтаси Дубайда жойлашган, жумладан, машҳур елкан шаклидаги Бурж ал-Араб, унинг шпили билан баландлиги 321 метр деб баҳоланмоқда.

Октябр ойида The World’s 50 Best Hotels ҳакамлар ҳайъати 2025 йил учун дунёдаги энг яхши 50 та меҳмонхонани аниқлади. Гонконгдаги Rosewood меҳмонхонаси гуруҳда етакчи деб топилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: