Кимларга табиий газ тўловлари учун моддий ёрдам берилади?

Кимларга табиий газ тўловлари учун моддий ёрдам берилади?

2025-йилдан бошлаб айрим эҳтиёжманд оилаларга табиий газ тўловларини қоплашда давлат томонидан моддий ёрдам берилади. Бу тартиб кўпчилик учун янгилик бўлгани боис, қуйида ёрдамдан кимлар фойдалана олиши ва унинг қандай тартибда амал қилиши ҳақида қисқа маълумот берилади.

Президентнинг 2025-йил 2-апрелдаги PQ–134-сон қарорига мувофиқ, газ тўловлари учун компенсация қуйидагиларга берилади:

— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
— Камбагал оилалар реестрига киритилганлар;
— Реестрларда мавжуд бўлмаса-да, оила аъзолари жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмайдиган оилалар.

Ёрдамнинг ўзи табиий газ учун тўловлардаги фарқни қоплаш кўринишида берилади. Иситиш мавсумида ойига 250 м³ гача, мавсумдан ташқари даврда эса 150 м³ гача ортиқ сарфланган қисми бўйича нархлар орасидаги фарқ давлат томонидан қопланади.

Ушбу тартиб 2025-йил 1-майдан 2027-йил 1-апрелгача амал қилади.

Шунингдек, 2025/2026-йилги иситиш мавсумида реестрларда бор оилалар ва “Маҳалла еттилиги” томонидан муҳтож деб белгиланган, аммо реестрга киритилмаган оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: