Россия 2029 йилда NATO’га қарши уруш бошлаши мумкин
Россия 2029 йилда NATO’га қарши уруш бошлаши мумкин, баъзи таҳлилчиларнинг фикрича бу ундан ҳам олдинроқ бўлади — Германия мудофаа вазири.
Борис Писториуснинг сўзларига кўра, ҳарбий мутахассислар ва разведка агентликлари Россия қачон ўз қуролли кучларини Шарқий Европадаги NATO мамлакатларидан бирига зарба бера оладиган даражага етказишини тахмин қила олади.
«Биз ҳар доим бу 2029 йилда содир бўлиши мумкинлигини айтганмиз. Бироқ ушбу ҳужум 2028 йилдаёқ амалга ошади ҳисоблайдиганлар бор ва ҳатто баъзи ҳарбий тарихчилар бу бизнинг охирги тинч ёзимиз бўлганини айтишмоқда», — дея фикр билдирди Писториус.
Унинг таъкидлашича, Россиядан таҳдид ҳолати сўнгги йилларда сезиларли даражада ўзгарган, аммо Ғарб буни жуда кеч, 2022 йилдагина англаган.
«Москва империализм ғояси асосида ҳаракат қиладиган шафқациз душман. Биз бунга янада яхшироқ тайёр бўлишимиз керак. NATO ўзини ҳимоя қила олмаслиги ҳақида таассурот қолдирмаслиги зарур. Алянс сезиларли даражада тўхтатувчи салоҳиятга эга. Бузда анъанавий ва ядровий, аммо улар янада яхши жиҳозланган бўлиши керак», — дея қўшимча қилди у.
