Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Оқ уйга келди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси АҚШ президенти билан музокаралар олиб бориш учун Оқ уйга келди, деб хабар бермоқда ОАВ.
Доналд Трамп Саудия валиаҳд шаҳзодасини тантанали кутиб олди. Ташриф муносабати билан Оқ уй устидан қирувчи самолётлар учиб ўтди.
Маълум қилинишича, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Доналд Трамп билан ёпиқ эшиклар ортида музокаралар ўтказади, шунингдек, Америка элитаси билан ишчи кечки овқатда қатнашади.
Томонлар янги мудофаа шартномаси, F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш, ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик, Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш, сунъий интеллект ҳамда Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш юзасидан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
