Тошкент шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар М.О., П.Ғ. ва А.Ю. “K.” МЧЖ дўконида фуқаро С.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 249 дона электрон тамаки маҳсулотини 56,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, савдо дўконидан яна 50 дона электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
