Жазоир Россиядан Су-57E самолётини сотиб олганини расман тасдиқлади
Жазоир ушбу бешинчи авлод қирувчи самолётининг биринчи экспорт мижозига айланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Жазоир учун Су-57E қирувчи самолётларининг биринчи партияси олтитадан иборат бўлади.
Су-57E экспорт версиясининг нархи оммага ошкор қилинмаган, аммо Россия Аэрокосмик Кучлари учун битта Су-57 нинг нархи 35 миллион доллардан 50 миллион долларгача деб тахмин қилинмоқда. Жазоир биринчи хорижий мижоз бўлган, аммо шартнома бўйича аниқ рақамлар ошкор қилинмаган.
Аввалроқ, БАА Президенти Муҳаммад бин Зайд Дубай авиация кўргазмасида Россиянинг Су-57E қирувчи самолётини кўздан кечиргани хабар қилинганди.
