Японияда кичик самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Японияда кичик самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Япония жануби-ғарбидаги Фукуока префектурасида кичик самолёт ҳалокатга учради, оқибатда уч киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Самолёт Сага аэропортидан маҳаллий вақт билан тахминан 10:13 да учиб кетган. У соат 12:43 да Осака шаҳридаги Яо аэропортига етиб келиши керак эди. Парвоздан кўп ўтмай, бортдан фавқулодда сигнал узатилди, шундан сўнг алоқа узилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: