Германия коинотда ҳарбий салоҳиятни ривожлантиришга €35 миллиард сарфламоқчи
Бу чоралар Россия ва Хитойга қарши туриш учун амалга оширилмоқда, деб ёзмоқда ОАВ.
Немис матбуотининг хабар беришича, Берлин ўзининг биринчи миллий коинот стратегиясини тасдиқлади. Унга кўра, 2030 йилга бориб, Германия АҚШ ва Хитойдан кейин коинот мудофааси харажатлари бўйича дунёда учинчи ўринга чиқади.
Режа радиоэлектрон тизимларни ва сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиш, шунингдек, разведка самарадорлигини ошириш ва сунъий йўлдошларнинг барқарорлигини кучайтиришни ўз ичига олади.
