“35 йил сабр қилдингиз, яна икки йил сабр қилинг” — Қирғизистон президенти халққа мурожаат қилди

“35 йил сабр қилдингиз, яна икки йил сабр қилинг” — Қирғизистон президенти халққа мурожаат қилди

 

Садир Жапаров электр таъминотидаги узилишлар бўйича шикоятларга жавоб қайтарди. Жапаровнинг сўзларига кўра, агар расмийлар сўнгги 5 йил ичида “катта ишлар” қилмаганида, қирғизистонликлар ҳозир умуман чироқсиз ўтириши мумкин эди.

 

“Агар мен завод ва фабрикалар, мактаб ва боғчалар қурмаганимда, ҳозир ҳам электр энергияси етарли бўларди”, деди у.

 

Жапаров давлат электр энергиясини Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистондан 3,5 сомга сотиб олиб, истеъмолчиларга 1,37 сомдан сотишини айтди. Шунингдек, мамлакатни электр инқирозидан 2028-йилгача чиқаришга ваъда берди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: