НАТОнинг қайта қуролланиши Германияга юз минглаб янги иш ўринлари олиб келиши мумкин

НАТОнинг қайта қуролланиши Германияга юз минглаб янги иш ўринлари олиб келиши мумкин

EY-Pantheon ва Dekabank’нинг янги тадқиқотига кўра, агар НАТО давлатлари режага мувофиқ мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3,5 фоизигача оширса, Германияда тахминан 144 мингта янги иш ўрни яратилади.
Бундан ташқари, мудофаа буюртмалари орқали мавжуд иш ўринлари ҳам сақланиб қолади. Жами ҳисобда тадқиқот муаллифлари 360 мингта иш ўрнини кутмоқда.

Маълумотларга кўра, Германия бу жараёндан айниқса кўпроқ фойда кўради, чунки мамлакатда Rheinmetall, KNDS Deutschland ва Heckler & Koch каби йирик мудофаа компаниялари жойлашган.

EY-Pantheon вакили Ян Фридрих Каллморген таъкидлайдики:

«Инвестицияларнинг асосий қисми европей компанияларига йўналтирилади — ва тахминан учдан бир қисмигина америкалик фирмаларга тегишли бўлади. Шунинг учун Европа мудофаа саноати яқин йилларда кенг кўламли ўсишни бошдан кечиради».

Шу билан бирга, пўлат қуйиш ва автомобилсозлик каби соҳаларда иш ўринлари кескин қисқармоқда.

Автомобиль тадқиқотлари маркази директори Фердинанд Дуденхёффер шундай дейди:

«Германиянинг анъанавий кучли соҳаларидаги ишчи ўринларининг йўқолишини мудофаа саноати фақат қисмангина қоплай олади. Бу жараённи тўхтатиш учун Германиянинг саноат майдони сифатидаги рақобатбардошлигини жиддий оширишимиз керак».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: