Шомуродов ва Файзуллаевнинг устози Россия клубини қабул қилиб олишдан бош тортди
«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Нури Шахин Москванинг «Динамо» клубини бошқаришдан бош тортди, дея хабар бермоқда Sport24.
«Динамо» спорт директори Желко Бувач қишда мураббийни жамоага олиб келиш ҳақида Шахин билан боғланган. Аммо Нури «Истанбул»ни тарк этишни режалаштирмаётганини таъкидлаб, таклифни рад этди.
Мураббий клуб раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.
Ҳозирда «Башакшеҳир»да Шаҳин ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевга мураббийлик қилмоқда.
