Тошкентда чангни сув ёрдамида бостириш бошланди
Маълум қилинишича, йўл намланганда PM10 ва PM2.5 каби майда чанғ заррачалари сув билан аралашиб, ерга чўкади ва атмосферага қайта кўтарилиб кетишининг олди олинади.
«Бу усул илмий асосга эга бўлиб, дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида ҳаво ифлосланиши авж олган даврларда қўлланилади», дейилади хабарда.
Шунингдек, фавворалар мавсуми тугаган бўлишига қарамай, пойтахтдаги барча фавворалар ҳамда микроиқлим қурилмалари ишга туширилиши белгиланган.
