Гвардиола: «Мавсум энди бошланмоқда»

Гвардиола: «Мавсум энди бошланмоқда»

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсумдаги Англия Премьер-лигаси учун кураш ҳақида фикр билдирди.

“Ҳозир ҳамон ноябрь, бу лигaда ноябрда ҳеч нарса аниқланмайди. Февралда нима бўлади, мартда нима бўлади — ҳеч ким билмайди. Эҳтиёткор бўлиш керак. Эндигина мавсум бошланяпти. Ноябрь ойидаги халқаро танаффус тугади — эндиликда ҳар 3–4 кунда ўйин. Ҳақиқий мавсум энди бошланади. Асосийси — юқори ўринларга яқин туриш ва мавсум охирига титул учун кураш имкони билан етиб бор. Агар эртага ютиб олсак, муҳим қадамни қўйиб олган бўламиз», — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Премьер-лига жадвалида “Сити” ҳозирча 2-ўринда, етакчи “Арсенал”дан 4 очко кам тўплаган.

Шанба куни “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл”га қарши муҳим баҳс ўтказади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: