Ичан-қалъа мажмуаси жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантирилади
Туризм қўмитаси фаолияти ташкил этилади.
“Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 19.11.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹 туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш;
🔹 чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млндан 20 млнгача етказиш.
🏛 Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
📝 2026–2028 йилларда қуйидаги лойиҳа ва чора-тадбирлар амалга оширилади:
🔸 Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича “Самарқанднинг мерос йўли” лойиҳаси;
🔸 Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантириш.
