Ветнамда сув тошқинлари 55 кишининг умрига зомин бўлди

Ветнамда сув тошқинлари 55 кишининг умрига зомин бўлди

Ветнамнинг марказий ҳудудларида кучли ёмғир ва кўп сув оқимлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 55 нафарга етди. Яна 13 кишининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг дамбалар ва табиий офатларни олдини олиш департаменти маълум қилди.

Тошқинлар оқибатида тахминан 80 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, жумладан, чорвачилик майдонлари сув остида қолди. Шунингдек, 3,2 миллион бошдан ортиқ чорва ва уй қушлари нобуд бўлган.

Ҳозирда 28,4 мингдан ортиқ уйлар сув босган ҳолатда қолмоқда, 946 та уй эса бутунлай зарар кўрган. Департамент маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида етказилган иқтисодий зарар 9 триллион донг (яъни, қарийб 358 миллион АҚШ доллари)ни ташкил этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: