АҚШда Мадурони ағдариш масаласи муҳокама қилинмоқда
Reuters ёзишича, АҚШ яқин кунлар ичида Венесуэлага оид операцияларнинг янги босқичини бошлашга тайёрланмоқда.
Икки нафар америкалик амалдорнинг маълум қилишича, Трамп маъмурияти кўриб чиқётган вариантларидан бири — Мадурони ҳокимиятдан ағдаришга уринишдир.
❕ АҚШнинг Кариб минтақасидаги ҳарбий фаоллиги бир неча ойдан бери кучайиб бормоқда. Трамп эса ЦРУга Венесуэлада махфий операциялар ўтказишга рухсат берган. АҚШ Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси (FAA) жума куни йирик авиакампанияларни Венесуэла устида парвоз қилишда «потенциал хавфли вазият» ҳақида огоҳлантириб, эҳтиёткорликка чақирди.
Душанба куни АҚШ Cartel de los Soles гуруҳини АҚШга ушбу картел томонидан гиёҳванд моддалар етказиб беришдаги ўрни учун хорижий террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи. Трамп маъмурияти Мадурони ушбу картелга раҳбарлик қилганликда айбламоқда, Мадуро эса буни рад этади.
Трампнинг айтишича, ушбу мақомни бериш АҚШга Венесуэлада Мадуро назоратидаги активлар ва инфратузилмаларга зарба бериш имконини беради. Бироқ у дипломатик ечимга умид қилиб, музокараларга ҳам тайёрлигини билдирган.
АҚШнинг энг йирик авианосеци USS Gerald R. Ford 16 ноябрь куни зарба бериш гуруҳи билан бирга Кариб минтақасига етиб келди. У ерда камида еттита бошқа ҳарбий кема, атом сувости кемаси ва F-35 самолётлари ҳам бор.
Сентябрь ойидан буён АҚШ қўшинлари Кариб денгизи ва Тинч океанида гиёҳванд модда ташишда гумон қилинган кемаларга кеми билан 21 марта зарба берган, натижада камида 83 киши ҳалок бўлган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бу зарбаларни тинч аҳолига нисбатан қонунсиз суддан ташқари қатллар сифатида қoralab, айрим АҚШ иттифоқчилари Вашингтоннинг халқаро ҳуқуқни бузиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.
