Ўзбекистон ташқи савдоси 10 ойда 66,5 млрд долларга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ–октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 миллиард АҚШ долларига етди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,8 миллиард долларга ёки 21,5 фоизга кўпдир.
Ушбу даврда экспорт ҳажми 29 миллиард долларни ташкил этиб, 27,8 фоизга ошган. Импорт эса 37,5 миллиард доллар бўлиб, ўтган йилга нисбатан 16,9 фоизга кўпайган.
Ўзбекистон ташқи савдода 210 та давлат билан ҳамкорлик қилган. Энг катта улуш Хитой (19,7%), Россия (15,9%), Қозоғистон (5,9%), Туркия (3,7%) ва Корея Республикаси (2,2%) ҳиссасига тўғри келган.
