Санкт-Петербургда мигрант курьерларининг ишлашига чеклов жорий қилинди

Санкт-Петербургда мигрант курьерларининг ишлашига чеклов жорий қилинди

Санкт-Петербургда мигрант курьерларининг ишлашига чеклов жорий қилинди ва бу етказиб бериш нархларини оширди.

Шаҳар губернатори Александр Беглов қарорни имзолади. Унинг матбуот хизматига кўра, бу чора қора бозор меҳнатига қарши курашиш ва хизмат сифатига ошириш мақсадида қабул қилинди. “Фонтанка” нашрининг маълумотига кўра, тақиқнинг биринчи кунида баъзи ҳудудларда етказиб бериш нархи 40% дан ортиқ ошган.

“Яндекс Даставка” компанияси хабар беришича, етказиб бериш хизматларига бўлган талаб ошиши ва курьерлар сони камайиши хизматнинг мавжудлигини камайтиради, нархлар ошади ва етказиб бериш вақти узаяди. Баъзи курьерлар эса буюртма йиғувчи ёки омборчи сифатида ишлашга ўтиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: