Европа давлатлари Трампнинг таклифига жавоб сифатида ўз тинчлик режасини тақдим этди — The Telegraph 

Европа давлатлари Трампнинг таклифига жавоб сифатида ўз тинчлик режасини тақдим этди — The Telegraph 

Европа мамлакатларининг тинчлик режаси 24 банддан иборат:

 

1. Урушни тўхтатишга ёрдам берадиган ва унинг қайта бошланишини олдини оладиган келишувлар орқали барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ҳамда хавфсизликка асос яратиш;

 

2. Можаронинг ҳар икки томони (Украина ва Россия) ҳавода, қуруқликда ва денгизда тўлиқ ва шартларсиз ўт очишни тўхтатишни ўз зиммасига олади;

 

3. Иккала томон АҚШ ва Европа мамлакатлари иштирокида дарҳол ўт очишни тўхтатиш мониторингини амалга ошириш бўйича техник музокараларни бошлайди;

 

4. Ўт очишни тўхтатиш бўйича халқаро мониторинг АҚШ бошчилигида ва Украинанинг ҳамкорлари иштирокида жорий этилади. Мониторинг асосан сунъий йўлдошлар, дронлар ва бошқа технологиялар орқали масофадан амалга оширилади, айрим ҳолларда эҳтимолий бузилишларни тергов қилиш учун қуруқликдаги таркибий қисмлар ҳам қўлланилади;

 

5. Томонлар тегишли механизм орқали ўт очишни тўхтатиш режими бузилгани ҳақида хабар бериш, шунингдек бундай ҳолатларни тергов қилиш ва зарур тузатиш чораларини муҳокама қилиш имконига эга бўлади;

 

6. Россия депортация қилинган ва ноқонуний равишда кўчирилган барча украиналик болаларни Украинага қайтариб беради. Жараён халқаро шериклар томонидан қўллаб-қувватланади;

 

7. Можародаги томонлар барча ҳарбий асирларни “барчасини барчасига” тамойили бўйича алмашади. Россия ҳамма фуқаролик асирларини озод қилади;

 

8. Ўт очишни тўхтатиш барқарор равишда таъминлангач, томонлар гуманитар енгиллик киритиш чораларини кўради, жумладан тўқнашув чизиғи орқали оилавий учрашувларга рухсат берилади;

 

9. Украина суверенитети ҳурмат қилинади ва тасдиқланади. Украина нейтрал мақомга мажбурланмайди;

 

10. Украина келажакдаги тажовузларнинг олдини олиш мақсадида АҚШни ҳам ўз ичига олган, ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий хавфсизлик кафолатларига эга бўлади. Бу NATO низомининг 5-моддасига ўхшаш механизм ҳисобланади;

 

11. Украина Қуролли кучлари ва мудофаа саноатига, шу жумладан халқаро ҳамкорликка ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди;

 

12. Кафолат берувчи давлатлар Европанинг махсус гуруҳи ва унга қўшилишга тайёр бошқа давлатлардан иборат бўлади. Украина дўстона кучларнинг ҳудуддаги мавжудлиги, қуроллари ва операциялари масаласини мустақил ҳал қилади;

 

13. Украинанинг NATO’га аъзо бўлиши Алянс ичидаги консенсусга боғлиқ;

 

14. Украина Европа Иттифоқи аъзоси бўлади;

 

15. Украина ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги қонун доирасида ядровий қуролсиз давлат сифатида қолишга тайёр;

 

16. Ҳудудий масалалар тўлиқ ва шартларсиз ўт очиш тўхтатилганидан кейин муҳокама қилинади ва ҳал этилади;

 

17. Ҳудудий музокаралар жорий фронт чизиғидан бошланади;

 

18. Ҳудудий масалалар мувофиқлаштирилганидан кейин Россия ҳам, Украина ҳам уларни куч ишлатиб ўзгартирмасликка мажбур бўлади;

 

19. Украина АҚШ иштирокида Запорижжя АЭСи ва Каховка тўғони устидан назоратни тиклайди. Бошқарувни топшириш механизми яратилади;

 

20. Украина Днепр бўйлаб бемалол ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади ва Кинбурн ҳудуди устидан назоратни қўлга киритади;

 

21. Украина ва унинг шериклари ҳеч қандай чекловларсиз иқтисодий ҳамкорлик қилади;

 

22. Украина тўлиқ тикланади ва молиявий компенсация олади. Бунинг ичига Россиянинг суверен активлари ҳисобидан қоплаш ҳам киради, улар Россия Украинанинг зарарини қопламагунча музлатилган ҳолда қолади;

 

23. Россияга нисбатан 2014 йилдан бери жорий этилган санкциялар барқарор тинчлик таъминлангач босқичма-босқич ва қисман юмшатилиши мумкин, келишув бузилса улар қайта жорий этилади (snapback механизми);

 

24. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо барча давлатлар иштирокида Европанинг хавфсизлик архитектураси бўйича алоҳида музокаралар бошланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: