Реципиент ва донорларни инсон аъзолари трансплантацияси амалиётига тайёрлаш тартиби белгиланди

Реципиент ва донорларни инсон аъзолари трансплантацияси амалиётига тайёрлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги «Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби тўғрисида»ги низомни рўйхатдан ўтказди (https://t.me/huquqiyaxborot/18930) (рўйхат рақами: 3708, 21.11.2025 й.)

📋 Мазкур Низомда давлат тиббиёт муассасаларида реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби белгиланди.

➡️ Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида (https://lex.uz/ru/docs/6997913)кўрсатилган давлат тиббиёт муассасалари реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлашдан олдин, уларнинг соғлиғи бўйича махсус тиббий тайёрлов чораларини амалга оширади.

📹 Реципиент ва донордан трансплантация амалиётидан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади.

🔎 Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар ҳудудий тиббиёт муассасаларида диспансер назоратига олинади.

💊 Реципиентлар диспансер назоратида бўлган вақтда шифокорлар томонидан бепул иммуносупрессив дори воситалари билан таъминланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: