Супермен комикси тасодифан топилиб рекорд нархга сотилди

Супермен комикси тасодифан топилиб рекорд нархга сотилди

АҚШда икки ака-ука онасининг чордоғидан 1939 йилга оид нодир Супермен комиксини топиб олишди. У эски газеталар орасида, картон қути ичида сақланиб қолган экан.

Мутахассислар нашр ҳолатини 10 баллдан 9 балл деб баҳолади — бу деярли идеал ҳолат ҳисобланади.

Комикс 20 ноябрь куни аукционда 9,12 миллион долларга сотилиб, тарихдаги энг қиммат комиксга айланди.

Аввалги рекорд эгаси 1938 йилги Суперменнинг илк чиқиши акс этган нашр бўлиб, унинг нархи бугунги рекорддан 3 миллион долларга пас эди.

Шу орада санъат оламида яна бир рекорд кузатилган — Ван Гогнинг “Париж романлари тўпламлари ва стакандаги атиргуллар” картинаси 62,7 миллион долларга сотилгани ҳам хабар қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: