Тошкентда ҳавони тозалаш учун 4097 куб метрдан ортиқ сув сарфланди
Ҳокимлик маълумотига кўра, 24 ноябрь соат 20:00 гача:
• 247 та кўчанинг 552 км қисми суғорилди;
• 4097 куб метр сув ишлатилди;
• 89 та махсус техника ва 127 нафар ходим ишга жалб этилди;
• 58 та фаввора фаолияти йўлга қўйилди.
Ушбу тадбирлар шаҳар ҳавосидаги ифлосланишни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
