Тошкентда машиналарга давлат рақамига кўра тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланиш чекланиши мумкин
Бу ҳақда ҳозирча аниқ таклифлар йўқ, бироқ шаҳар ҳавосининг тозалигига жавобгар Махсус комиссияга шундай тартиб ўрнатиш ваколати берилди.
Комиссия ваколатлари орасида табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий этиш ҳам бор.
Кўчириладиган корхоналарни белгилаш ва қурилишларда талабга риоя этилиши устидан назорат ҳам комиссияга берилди.
