Трамп ва Маск реклама қилган DOGE нима сабабдан бекор қилинди?
АҚШда собиқ президент Доналд Трамп томонидан ташкил этилган DOGE (Ҳукумат самарадорлиги департаменти) ўз фаолиятини тўхтатди. Гарчи унинг фаолият муддати тугашига ҳали саккиз ой қолган бўлса-да, лойиҳа расман ёпилди.
DOGE дастлаб бюрократияни қисқартириш ва давлат харажатларини камайтириш мақсадида ишга туширилган эди. Лойиҳа бошланишида катта эътибор ва реклама билан эълон қилинган бўлса-да, у кутилган натижани бера олмади. OPM (Ҳодимлар бошқармаси) раҳбари Skott Kuport’нинг айтишича, DOGE энди марказлашган тузилма сифатида мавжуд эмас, унинг функциялари бошқа тузилмаларга топширилган.
DOGE таркибида ишлаган баъзи мутахассислар ҳозирда Миллий дизайн студиясида ҳукумат веб-сайтларини такомиллаштириш устида ишламоқда. Трамп ва Элон Маск ушбу лойиҳани фаол қўллаб-қувватлаган, Маск ҳатто бир конференцияда бюрократияни «кесиш» рамзи сифатида занжирсимон арра билан чиққани билан эсда қолган.
Шунга қарамай, айрим штатларда DOGE’га ўхшаш локал лойиҳалар яратилмоқда. DOGE миллиардлаб маблағни тежаши керак эди, аммо мустақил экспертлар бу кўрсаткични тасдиқлаш имконсиз эканини билдирган.
