Рус нашри Ўруновга «Зенит» қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Петербургнинг «Зенит» клуби Москванинг «Спартак» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга қизиқмаяпти. Бу ҳақда «Евро-футбол» нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, «кўк-оқ-кўклар» қишда янги марказий ярим ҳимоячи харид қилмоқчи, ва ҳозирда устуворлик Жанубий Америка ва Россия бозорларига қаратилган.
Айни пайтда 24 ёшли ўзбекистонлик хавбек Эроннинг «Персеполис» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўтган йилнинг февраль ойида жамоага келиб қўшилган. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида тугайди. Остоннинг бозор нархи икки миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов 2020-2022 йилларда «Спартак» футболчиси бўлган.
