Трамп Уиткоффга Москвада Путин билан учрашишни топширди
Унга кўра, Уиткофф ва Путин ўртасидаги учрашув келаси ҳафта бўлиб ўтади.
АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
▪️Украина келишувга рози бўлиши керак, чунки Россия армияси сони ва ресурслари бўйича устун.
▪️ АҚШнинг Украина бўйича “тинчлик режаси”даги бандлар 28 тадан 22 тага қисқартирилган.
▪️ Зеленский АҚШга келмоқчи, аммо аввал келишув бўйича аниқ натижага эришиш керак.
▪️Россия ва Украина тинчлик келишуви доирасида ҳудудларни алмашишни муҳокама қилмоқда.
