Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги чемпиони
Ўзбекистоннинг ёш ва истеъдодли шахмат устаси Жавоҳир Синдаров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган Жаҳон кубоги финалида хитойлик Вей Ини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.
Ғолиб сифатида у 120 минг доллар мукофот пулига ҳам эга бўлди.
25 ноябрдаги асосий партиялар дуранг билан якунланган эди (0,5–0,5; 0,5–0,5). Чемпион 26 ноябр куни ўтган тай-брейкда аниқланди. Биринчи ўйинда тенглик, иккинчисида эса Жавоҳирнинг маҳоратли ўйини ҳал қилувчи бўлди.
Шу билан Синдаров Жаҳон кубогида ғолиб чиққан иккинчи ўзбекистонлик шахматчига айланди.
