Европанинг PURL дастурига киритган сармояси 5 млрд долларга етади

Европанинг PURL дастурига киритган сармояси 5 млрд долларга етади

Йил охирига қадар иттифоқчиларнинг Украина учун АҚШ қурол-яроғини харид қилишга мўлжалланган PURL дастурига киритган сармояси 5 млрд долларга етади, деди NATO бош котиби.

«Яъни бунинг учун ойига тахминан бир миллиард доллардан йўналтирилмоқда. Биз Украинага қурол-яроғларни етказиб бериш жадвалига мувофиқ ҳаракат қиляпмиз. Бу фақат PURL ташаббуси эмас. Чехиянинг ўқ-дорилар бўйича ташаббуси, шунингдек, Литва ва Даниянинг Украинанинг мудофаа саноати учун ускуналар харид қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳам бор. Европа давлатлари ҳам ўз захираларидан ускуналар етказиб беришда давом этади. Албатта, уч-тўрт йиллик урушдан кейин бу захиралар камайган, бироқ етказиб бериш имкони ҳали ҳам мавжуд», — деди Марк Рютте El País нашрига берган интервюсида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: