Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи ва унинг ўринбосари қамалди

Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи ва унинг ўринбосари қамалди

Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев ва унинг ўринбосари Жасур Расулов суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Улар шунингдек, 3 йилга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Ҳукм эълон қилингач, ҳар иккиси суд залиданоқ қамоққа олинди.

Суд маълумотларига кўра, улар Жиноят кодексининг бир нечта моддалари — 141-3, 142, 206, 230-2 ва 234-моддаларда назарда тутилган жиноятларда айбли деб топилган.

Жазони манзил-колонияларда ўтайдилар. Жабрланувчиларга фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: