Шимолий Корея мактабларида рус тили тўртинчи синфдан бошлаб мажбурий тилга айланди
Шимолий Корея мактабларида рус тили тўртинчи синфдан бошлаб мажбурий тилга айланди, деб эълон қилди Табиий ресурслар ва атроф-муҳит вазири ва Россия-Шимолий Корея ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси Александр Козлов.
«Шимолий Корея мактабларида рус тили тўртинчи синфдан бошлаб мажбурий қилиб белгиланди. Ҳозирда Россияда 3000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари корейс тилини ўрганмоқда. Уларнинг аксарияти корейс тилини иккинчи ёки учинчи хорижий тил сифатида ўрганмоқда», деди Козлов пайшанба куни Москвада бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида.
