Трамп «учинчи дунё мамлакатларидан» миграцияни доимий равишда тўхтатмоқчи
Оқ уй маъмурияти Вашингтондаги отишмадан сўнг АҚШ миграция сиёсатини қаттиқлаштирмоқда. Хусусан, Трамп – «осойишталикка путур етказадиган» мигрантларни фуқароликдан маҳрум қилиш ва «Ғарб цивилизациясига мос бўлмаган» хорижликларни депорт қилишини айтди. Бундан ташқари, Байден даврида 19 давлат фуқароларига берилган «Green card»лар қайта кўриб чиқилади.
