Эрон Жаҳон чемпионати-2026 қуръасига бойкот эълон қилди
Эрон 5 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлашни бойкот қилди, чунки Қўшма Штатлар делегациянинг бир нечта аъзоларига виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда жума куни Эрон футбол федерацияси маълум қилди.
«Биз ФИФАга қабул қилинган қарорларнинг спортга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва Эрон делегацияси аъзолари жаҳон чемпионати қуръасида иштирок этмаслигини маълум қилдик», – деди федерация вакили.
Эроннинг Варзеш 3 сайти маълумотларига кўра, делегациянинг фақат тўрт нафар аъзоси, жумладан, терма жамоа бош мураббийи Амир Галенои виза олган.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
