Украина урушида ҳалок бўлган 152 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдқиланди
Украина урушида ҳалок бўлган 152 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдқиланди, уларнинг кўпчилиги кичик шаҳар ва қишлоқлардан.
Бу ҳақда “BBC Рус хизмати” ва “Медиазона” нашри журналистлари очиқ манбалар асосида ўтказилган суриштирув натижасига кўра маълум қилди.
«Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқини чоғида ҳалок бўлган 152 120 нафар ҳарбийнинг шахси аниқланди», дейилади суриштирувда.
Қайд этилишича, Украина урушида қурбон бўлган россиялик ҳарбийларнинг 67 фоизи аҳолиси 100 минг нафардан кам бўлган кичик шаҳарлар ва қишлоқ ҳудудларидан фронтга жўнатилган. Россия расмий статистикасига кўра, мамлакат аҳолисининг ярмидан кам қисми шундай ҳудудларда яшайди.
