Афғонистон аёллар учун дунёдаги энг ёмон мамлакат деб топилди

Афғонистон аёллар учун дунёдаги энг ёмон мамлакат деб топилди

Жоржтаун университети (АҚШ) тадқиқотчилари 188 та давлатда аёллар аҳволини ўрганиб, Афғонистонни аёллар учун дунёдаги энг ёмон мамлакат деб аниқладилар. Шу ҳақда “Hasht e Subh Daily” хабар берди.

Тадқиқотнинг 2025 йил 31 декабрдаги ҳисоботида, аёллар хавфсизлиги ва уларнинг ҳуқуқлари бўйича энг паст натижалар Афғонистондан кейин Яман, Судан, Гаити ва Бурундида қайд этилган. Афғонистонда аёлларнинг ижтимоий аҳволи асосан инклюзивлик, адолат ва хавфсизлик мезонларига кўра баҳоланган. Мамлакатда аёлларнинг хавфсизлиги ва уларга нисбатан адолатсиз муносабатлар бошқа давлатларга нисбатан анча паст даражада бўлиб, аёллар жамиятнинг энг заиф ва ҳимоясиз қатламига киритилган.

Афғонистонда аёлларнинг таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқи кўплаб чекловларга дуч келгани учун уларнинг асосий хизматлардан ва инсонпарварлик ёрдамларидан фойдаланиш имконияти жуда кам. Бу ҳолат Афғонистонни БМТнинг гендер ривожланиш индексида Ямандан кейинги энг паст ўринга туширди.

Шунингдек, Афғонистон кўчаларида аёллар учун хавфсизлик кам. Мамлакатдаги «Толибон» муваққат ҳукумати аёлларнинг жамоат жойларидаги хатти-ҳаракатларини қаттиқ назорат қилади, бу эса аёлларнинг эркин ҳаракатланишини сезмаса ҳам, давлатдаги беқарорлик ва тинчсизлик кўрсаткичларини оширади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: