ҚВЗ кўрик-танлови Олий лигасининг 2025 йилги мавсум финали (тўлиқ видео)
Йилнинг энг интизорлик билан кутилган маданий тадбирларидан бири — «Қувноқлар ва зукколар» (ҚВЗ) кўрик-танлови Олий лигасининг 2025 йилги мавсум ФИНАЛ беллашуви эфир юзини кўрди.
Мазкур финал баҳси ўзининг юқори даражадаги тайёргарлиги, долзарб мавзулардаги ўткир ҳажвиялари ва мусиқий чиқишлари билан аввалги йиллардан ажралиб турди. Тадбирда республиканинг энг кучли жамоалари бош соврин — Олий лига чемпиони унвони учун ўзаро кураш олиб бордилар.
